Бугун 16 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп ўғлининг тўй базми учун тўланган маблағ текширилади

Трамп ўғлининг тўй базми учун тўланган маблағ текширилади

АҚШда демократлар Трамп ўғлининг тўй базми учун Россиялик тадбиркор тўлаган маблағни текширмоқчи — Axios.

Гап ProPublica платформаси ўтказган текширув ҳақида кетмоқда. Унга кўра, Владимир Путинга яқин бўлган россиялик спорт функционери ва тадбиркор Умар Кремлёв Багам оролларида Дональд Трамп кичикнинг тўй харажатларининг бир қисмини тўлаган.

Текширувчилар маълумотига кўра, Кремлёв Трампнинг катта ўғли ва модель Беттина Андерсоннинг тўйи муносабати билан ўтказилган байрам тадбирлари учун фейерверк харажатлари ва ороллардан бирининг ижара ҳақини ўз зиммасига олган. Жуфтлик вакиллари ҳам оммавий ахборот воситаларида тарқалган бу маълумотларни тасдиқлаган.

Шу муносабат билан, Axios ёзишича, Калифорниядан сайланган Конгресс аъзоси Роберт Гарсия Оқ уй раҳбари Сьюзи Уайлзга мактуб йўллаган.

«Назорат қўмитасидаги демократлар Трамп оиласи президентга яқинлигидан фойдаланиб, бойишга уринганининг кўплаб усулларини текширмоқда», — деб ёзган демократ конгрессмен.

Axios таъкидлашича, агар демократлар бўлажак 3 ноябрдаги оралиқ сайловларда Вакиллар палатасида назоратни қўлга киритса, Гарсия Конгрессдаги асосий терговчилардан бирига айланиши мумкин.

Нашрга кўра, ушбу текширув унинг бундай лавозимда қайси йўналишда иш олиб бориши ҳақида «анча аниқ тасаввур» беради.

Киритилди: Бугун 08:15. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!