Қозоғистон иккинчи атом электр станцияси (АЭС) қуриш бўйича потенциал етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бормоқда.
Қозоғистон Атом энергияси агентлиги раисининг ўринбосари Гумар Сергазин бу ҳақда Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Бош конференциясининг 70-сессиясида маълум қилди.
"Ядро дастури доирасида биринчи АЭС қурилишига тайёргарлик кўрилмоқда ва иккинчи АЭС қурилиши бўйича потенциал етказиб берувчилар билан музокаралар олиб борилмоқда”, деди у.
Сергазиннинг таъкидлашича, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев томонидан 2026 йил апрель ойида тасдиқланган республиканинг ядро саноатини 2050 йилгача ривожлантириш стратегияси “ядро дастури доирасида энергетика, саноат, фан, таълим ва юқори технологияли ишлаб чиқаришни бирлаштирадиган замонавий ядро кластерини яратиш учун асосдир”.