Москва вилоятида уч киши дрон ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.
Россия оммавий ахборот воситалари хабар беришича, бу ҳақда вилоят губернатори Андрей Воробёв маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, дронлар Красногорск ва Истра шаҳарларидаги кўп қаватли уйлар ва хусусий уйларга зарар етказган.
Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, жами 17 киши жароҳат олган - 12 киши Москвада ва беш киши Москва вилоятида.