Бу ҳақда НАБУ хабар бермоқда.
Текширувларга кўра, унинг эгалигида қуйидаги мулклар бўлган:
▪️ "Файна Таун" турар жой мажмуасида дугонаси номига расмийлаштирилган қиймати қарийб 11 миллион гривналик иккита хонадон;
▪️ Пойтахтдаги "Львовская площадь" бизнес-класс турар жой мажмуасида онаси номига расмийлаштирилган хонадон;
▪️ Ушбу мажмуада отаси номига расмийлаштирилган автотураргоҳ ўрни ва бир нечта нотурар жой бинолар;
▪️ Қўл остидаги ходими номига расмийлаштирилган Mercedes-Benz GLC 220 d автомобили.
Мансабдор шахс ушбу мол-мулклар ҳақидаги маълумотларни декларацияда кўрсатмаган. Бундан ташқари, у Киев вилоятида таҳминий қиймати 550 минг доллар бўлган ҳовлини сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борган. Гумонланувчининг расмий даромадлари бундай кўчмас мулкни харид қилишга имкон бермас эди. 2024 йил бошидан 2025 йил ўрталаригача бўлган даврда у таҳминан 3,7 миллион гривна ишлаб топган.
Аввалроқ, Коррупцияга қарши кураш бюроси Украинанинг АҚШдаги собиқ элчиси Олга Стефанишинага нисбатан 134 минг доллар миқдорида гаров эҳтиёт чораси тайинлагани маълум бўлганди.