УХХ маълум қилишича, мазкур амалиёт Украина президенти Володимир Зеленский томонидан 25 июн куни тасдиқланган бўлиб, унинг асосий мақсади Россиянинг ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятини изчил заифлаштириш орқали уни урушни тўхтатишга мажбурлашдан иборат бўлган.
Идорв маълумотларига кўра, Украина ерларидаги 100 дан ортиқ стратегик объектга, фронт чизиғида эса 21 мингдан зиёд ҳарбий техника, қурол-яроғ ва ҳарбий инфратузилма объектларига зарба берилган. Шунингдек, УХХ қарийб 5 минг нафар россиялик ҳарбий йўқ қилинганини даъво қилган.
Ҳисоботда таъкидланишича, операциянинг асосий йўналишларидан бири Россиянинг ёнилғи-энергетика инфратузилмасига зарба бериш бўлган. Сўнгги 40 кун ичида 14 та нефтни қайта ишлаш заводи, ўнлаб нефт базалари, нефт сақлаш резервуарлари, нефт қувурлари насос станциялари, нефт терминаллари ва нефт қазиб олиш платформаси нишонга олинган.
Бундан ташқари, Blue, Louise 1, Banda ва Avero танкерлари, шунингдек, халқаро санкциялар остида бўлган икки юк кемасига ҳам зарбалар берилгани қайд этилган.
Идора бундай операциялар Россиянинг ҳарбий-иқтисодий салоҳиятини камайтириш мақсадида давом эттирилишини маълум қилган.