Бугун 7 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Покистон собиқ вазири Буюк Британияда педофилликда гумонланмоқда

Покистон собиқ вазири Буюк Британияда педофилликда гумонланмоқда

Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.

Хабар берилишича, 62 ёшли Руҳсор Аҳмад 1990-йилларда Манчестерда содир этилган жиноятлар юзасидан ушланган. У номусга тегиш ва болалар савдосида гумон қилинмоқда. Ҳозирда сиёсатчи гаров эвазига озодликда бўлиб, полиция назоратида қолмоқда. Шунга қарамай, ўтган ҳафта Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф партиясидан Озод Жамму ва Кашмир қонунчилик ассамблеяси депутатлигига сайланган.

Аҳмад 2024 йил 18 июл куни узоқ йиллар яшаган Рас ҳолм туманидаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик иши доирасида Манчестер аэропортида қўлга олинган. Терговчилар уни камида икки аёлнинг болалигида зўрлангани ва одам савдосига жалб этилганига оид аризалар асосида сўроқ қилган. Гап 1990 йилларнинг бошларида, Аҳмад тахминан 30 ёшда бўлган пайтда, болалар уйлари тарбияланувчиларига нисбатан содир этилган зўравонликлар ҳақида бормоқда.

"Манчестер полицияси унга Буюк Британияни тарк этишини тақиқлашга уринган, бироқ 2024 йил июлида суд гаров шартларини қатъийлаштиришни рад этган. 2026 йил июлида Аҳмад Манчестер полиция бўлимига келиши керак эди, бироқ "касаллиги сабабли парвоз қила олмаслиги"ни важ қилиб, бормаган", дея хабар бермоқда The Guardian.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Аҳмаднинг Покистон шимолидаги Мирпур шаҳрида ўтказилган сайловолди тадбирларида иштирок этаётгани акс этган суратлар тарқалган. У яқин олти ҳафта ичида Манчест политця идорасига бориши кутилмоқда. Акс ҳолда, полиция уни ҳибсга олиш учун ордер бериши ёки экстрадиция жараёнини бошлаши мумкин. Бу эса Буюк Британия ва Покистон ўртасида дипломатик можаро юзага келиши эҳтимолини оширади.

Киритилди: 13:32 06.08.2026. Ўқилди: 964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!