Бугун 6 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Миллий боғда 5 ёшли қиз сувга чўкиб вафот этди

Миллий боғда 5 ёшли қиз сувга чўкиб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги Миллий боғдаги пляжда 5 август куни 4 ёшли қиз сувда чўкиб вафот этгани айтилган хабарлар тарқалди.

Ҳодиса 5 август куни соат 16:30 атрофида содир бўлган. 4 ёшли қиз 8 ёшли опаси ва бувиси билан бирга чўмилиш келган ва сувга чўкиб кетган.

Воқеа жойига чақирилган тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрсатилган биринчи ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Шифокорлар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, марҳуманинг танасида ҳеч қандай тан жароҳати аломатлари аниқланмаган.

Ҳозирда ҳодиса жойида тергов-тезкор гуруҳи, прокуратура ва суд-тиббий экспертиза бюроси ходимлари томонидан ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни дамда пляж фаолияти тўхтатилган. Воқеа гувоҳлари чиндан ҳам ушбу ҳолат содир бўлганини тасдиқлади

Боғ маъмурияти ходимлари воқеа юзасидан изоҳ бериш ваколатига эга эмаслигини билдирган.

Киритилди: Бугун 14:32. Ўқилди: 425 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!