Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украинанинг 115 та дрони Россия томонидан уриб туширилди

Украинанинг 115 та дрони Россия томонидан уриб туширилди

Бир кечада Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Россия Федерациясининг бешта ҳудудида, шу жумладан Москва вилоятида 115 та Украина дронларини йўқ қилди ва тутиб олди.

Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

"Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украинанинг самолёт типидаги 115 та учувчисиз учиш аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди" - деди улар.

Қайд этилишича, 109 та дрон Курск вилояти ҳудудида, учтаси Воронеж вилоятида, биттадан Москва вилояти, Брянск ва Орёл вилоятларида уриб туширилган.

Киритилди: 15:17 15.04.2025. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!