Украина Қуролли кучлари Курск вилоятида руслар ва Шимолий Корея аскарларининг биргаликдаги ҳужумини қайтарди.
Бу ҳақда Форбес хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, 810-бригаданинг рус денгиз пиёдалари Шимолий Корея аскарлари кўмагида 7 ноябрь куни Курск фронтининг чап қанотидаги Украина позицияларига ҳужум қилган. Ҳужумда тахминан 140 аскар билан 14 та янги БТР-82 зирҳли транспортёрлари иштирок этди . Ҳужум руслар ва шимолий кореяликларнинг тўлиқ мағлубияти билан якунланди: 10 та зирҳли транспорт воситаси йўқ қилинди ёки ташлаб кетилди, шахсий таркиб катта йўқотишларга дуч келди.