Украиналик олигарх Игор Коломойский тинтув қилинди: гаджет ва ҳужжатлар олиб қўйилди.
Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда. Хабар қилинишича, коррупцияга қарши курашиш бюроси ходимлари унинг Буковел дам олиш масканидаги уйига соат 05:00 да келган.
Қидирувлар “Укрнафта” мулкини тортиб олиш иши билан боғлиқ.
Аввалроқ ОАВ Зеленскийнинг олигархни Украина фуқаролигидан маҳрум қилиш ҳақидаги фармони мавжудлиги ҳақида ёзган эди.