Бугун 3 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Украинага ўз ҳудудларидан "вақтинча" воз кечишни таклиф қилишди

Украинага ўз ҳудудларидан "вақтинча" воз кечишни таклиф қилишди

Украинадаги урушнинг ҳудудий йўқотишларсиз тез тугаши мумкин эмас, тинчликка эришиш учун Киев Россия томонидан босиб олинган ҳудудлардан воз кечишга мажбур бўлиши мумкин. НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг шундай деб ҳисоблайди.

"Welt" нашрининг ёзишича, Столтенберг бундай қарор "вақтинчалик" бўлишини таъкидлаган.

"Агар ўт очишни тўхтатиш чизиғи Россия босиб олинган барча ҳудудларни назорат қилишда давом этаётганини англатса, бу Украина ҳудудни абадий бериши керак дегани эмас," - деди Столтенберг.

Унинг таъкидлашича, Украина ҳудудни вақтинча бериш эвазига хавфсизлик кафолатларини олиши муҳим. Бу НАТОга аъзо бўлиш бўлиши мумкин, аммо "украинларни қуроллантириш ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа усуллари" ҳам бор.

Столтенберг Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ўт очишни тўхтатиш ҳолатида Россияга ҳеч қандай ҳудудни бермаслик ҳақидаги талабини қўллаб-қувватлади, бироқ Украинадаги ҳарбий вазият туфайли бунинг эҳтимоли кам деб ҳисоблайди: "Бизга ўт очишни тўхтатиш чизиғи керак ва, албатта, бу чизиқ идеал ҳолатда ҳозирда Россия назорати остидаги барча ҳудудларни ўз ичига олиши керак. Бироқ, яқин келажакда бу унчалик реал эмаслигини кўриб турибмиз".

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Украина армияси барча босиб олинган ҳудудларни мустақил равишда қайтариб олишга қодир эмаслигини айтган эди.

Киритилди: 23:36 02.12.2024. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!