АҚШ Украинага узоқ масофали MARS II ва HIMARS реактив тизимларига мўлжалланган 125 та ракета ҳамда Германиядан 100 та Patriot интерcепторини етказиб беришга розилик берди, - NYT хабар қилмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ўқ-дорилар аллақачон Германияга жўнатилмоқда, у ердан эса Украинага узатилади.
Таъкидланишича, бу жуда муҳим қурол-яроғ ҳисобланади ва гарчи у бошқа давлатга тегишли бўлса-да, Вашингтоннинг рухсатисиз бундай етказиб беришлар амалга оширилиши мумкин эмас.