Украинага Европа Иттифоқига қўшилиш борасида нотўғри умидлар пайдо бўлмаслиги керак
Португалия бош вазири Антонио Костанинг фикрича, Украинага номзод мақомини муҳокама қилиш “аччиқ умидсизлик”га айланиб, Европа Иттифоқи давлатлари ўртасида келишмовчиликка олиб келиши мумкин.
Қолаверса, номзод мақоми фақат бошланиши, Европа Иттифоқига қўшилишнинг ўзи эса йиллар талаб қилиши мумкин, дея эслатди Коста.