Бугун 16 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Президентга тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотга тайёргарликнинг бориши юзасидан ахборот берилди

Президентга тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотга тайёргарликнинг бориши юзасидан ахборот берилди

Давлатимиз раҳбарига тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотга тайёргарликнинг бориши юзасидан ахборот берилди.

Мамлакатимизда анъанага айланган ушбу мулоқот тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни бевосита ўрганиш, уларга амалий ечим топиш ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бўлажак олтинчи очиқ мулоқотга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 15-майдан бошлаб 50 дан ортиқ вазирлик ва идора вакилларидан иборат республика штаби ташкил этилган. Штаб 24/7 режимида узлуксиз фаолият юритмоқда.

Колл-марказ ва расмий ботлар орқали тадбиркорлардан 6 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Уларнинг 4,2 мингдан зиёди ижобий ҳал этилди, 1,8 мингга яқинини кўриб чиқиш давом этмоқда.

Тайёргарлик доирасида масъул ташкилотлар томонидан 750 дан зиёд учрашув ўтказилиб, уларда 8,8 мингдан ортиқ тадбиркор иштирок этди ва 3,5 мингдан зиёд таклиф ҳамда масалалар билдирилди.

Бизнес-омбудсман ва Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган 130 дан ортиқ учрашувда эса 5,7 мингдан зиёд тадбиркор қатнашиб, 1,5 мингга яқин масалани ўртага ташлади. Аниқланган муаммоларни тубдан ҳал қилиш ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Киритилди: 23:50 15.08.2026. Ўқилди: 703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!