"Украинага етказиб берилаётган қуролларга энди ҳеч қандай масофа чекловлари йўқ — на британияликлар томонидан, на французлар, на биздан, ва на америкаликлардан. Бу шуни англатадики, Украина энди ўзини ҳимоя қилиш учун, масалан, Россиядаги ҳарбий объектларга ҳам ҳужум қилиши мумкин.
Бу нарса илгари имконсиз эди, ва жуда кам истисноларни ҳисобга олмаганда, Украина бунга ҳозиргача деярли бормаган. Энди эса мумкин. Ҳарбий жаргон билан айтганда, бу — узоқ масофали зарба, яъни Украинани душманнинг орқа чизиғидаги ҳарбий нишонларга зарба бера оладиган қуроллар билан таъминлашдир.
Бу — Украинадаги урушда сифат жиҳатидан ҳал қилувчи фарқдир. Россия эса фуқаролик объектларига шафқатсизларча ҳужум қилмоқда: шаҳарларга, болалар боғчаларига, касалхоналарга ва қариялар уйларига бомба ёғдирмоқда. Украина эса бундай қилмаяпти", деди Германия канцлери Фридрих Мерц.