Европа Иттифоқи келажакдаги тинчлик шартномасида Украинанинг Иттифоққа аъзолигини мустаҳкамлаб қўйиш вариантларини тайёрламоқда, деб ёзади «Bloomberg» ўз манбаларига таянган ҳолда.
«Европа Иттифоқи Украинанинг ЕИга аъзолиги масаласини келажакдаги тинчлик битимига киритиш имконини берувчи бир қатор вариантларни тайёрламоқда», — дейилади мақолада.
Вариантлар орасида — ЕИга аъзо давлатлар эга бўлган айрим ҳуқуқлардан зудлик билан фойдаланиш имкониятини бериш ва Киевга ҳимоя тақдим этиш кўзда тутилган.
Қайд этилишича, блок режаларидан Украинага аъзо бўлиш учун зарур қадамларни бажаришнинг аниқ муддатларини тақдим этиш ҳам ўрин олган.