Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ Эронга бир ўзи зарба беради

АҚШ Эронга бир ўзи зарба беради

Исроил АҚШни Эронга бир ўзи зарба бериши ҳақида огоҳлантирди — The Jerusalem Post.

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, Исроил Қўшма Штатларни агар Теҳрон баллистик ракеталар бўйича белгиланган “қизил чизиқ”дан ўтса, Тель-Авив Эронга қарши якка ҳолда ҳарбий зарба беришга тайёрлиги ҳақида огоҳлантирган.

Исроилнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорларининг сўзларига кўра, Исроил томони мамлакат мавжудлигига таҳдид соладиган қуроллар тизимини қайта тиклашга йўл қўймаслигини қатъий таъкидлаган ва ҳаракатлар турини танлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини билдирган. Исроил ҳарбийлари АҚШ томонига ракета дастурининг самарадорлигини пасайтиришга қаратилган тезкор концепцияларни ҳам тақдим этган. Бу режалар орасида Эроннинг муҳим объектларига зарбалар бериш ҳам бор.

Исроил ҳарбий амалдорларидан бири ҳозирги вазиятни Эроннинг ракета инфратузилмасига кучли зарба бериш ва Исроил ҳамда қўшни давлатларга бўлган фаол таҳдидларни нейтраллаш учун “тарихий имконият” сифатида баҳолаган.

11 феврал куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху АҚШ брезиденти Доналд Трамп билан Вашингтонда учрашиши режалаштирилган. Учрашувда асосий мавзу – АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар, жумладан Эроннинг ядро дастури ва унинг минтақавий таъсири бўлади.

Киритилди: Бугун 16:40. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!