Бугун, 9-феврал куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон туманида истиқомат қилувчи 70 ёшли эркак 14 ёшли набирасини зўрлашда гумонланиб, ҳибсга олинган. Жабрланувчи қиз ҳозирда ҳомиладор. Қизнинг қариндошлари мазкур ҳолатдан хабар топиши билан дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган. Гумонланувчи шахс икки ой муддатга тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.