Жаҳон молиявий тизими парчаланяпти, доллар эса “хавфли актив”га айланган. Бу ҳақда The Economist хабар берди.
Британия нашрининг ёзишича, доллар индекс ўтган йил январидан буён асосий валюталарга нисбатан тахминан 10 фоизга пасайган.
The Economist долларга таҳдид сифатида Қўшма Штатларнинг улкан давлат қарзини ва Трампнинг санкциялар бўйича қатъий сиёсатини кўрсатади. Бу сиёсат долларни универсал захира валюта сифатида қабул қилишга бўлган ишончни емирмоқда.
"Шу билан бирга, еврода қайта ҳисобланганда, АҚШ акциялари сўнгги бир йил ичида инвесторлар учун деярли ҳеч қандай даромад келтирмаган. Бу чуқур тизимли ўзгаришлардан дарак бериши мумкин", дейилади мақолада.