Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

“Қобилжон иши”: Москва Душанбе томонига тергов жараёни ҳақида ахборот берди

“Қобилжон иши”: Москва Душанбе томонига тергов жараёни ҳақида ахборот берди

Россия томони Москвада ҳалок бўлган 10 ёшли тожик бола Қобилжон Алиев иши бўйича тергов қандай кетаётгани ҳақида Тожикистон ҳукуматини хабардор қилди.

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин 6 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия томони ушбу иш “эҳтиёткор назорат остида” эканини маълум қилганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Россия ИИВ маълумотларига асосан, Россия Федерацияси Тергoв қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчи қўлга олинган ва унга оғирлаштирувчи ҳолатларда қотиллик ҳамда қотилликка суиқасд айблови қўйилган. Суд эса унга нисбатан ҳибс чорасини қўллаган.

Вазирнинг таъкидлашича, Россия томони тергов натижалари бўйича қўшимча маълумот тақдим этишини ҳам билдирган. Сирожиддин Муҳриддин мазкур воқеани “бутун халқ учун оғриқли фожеа” деб атаб, иш мамлакат президенти ҳамда ТИВ томонидан алоҳида назоратга олинганини қайд этган.

Қобилжон Алиев 2025 йил 16 декабрь куни Москва вилоятидаги мактабда 15 ёшли Россия фуқароси томонидан пичоқлаб ўлдирилган. Тожикистон ТИВ ҳодиса миллий адоват асосида содир этилганини маълум қилган, деб хабар берди darakchi.uz.

Киритилди: 21:52 09.02.2026. Ўқилди: 776 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!