2025 йил 31 июль куни тонгда Украинага оммавий ҳаво ҳужуми амалга оширилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Владимир Зеленский Телеграмда маълум қилди.
Унинг айтишича, Россия томонидан 300дан зиёд дрон ва 8 та ракета Украина ҳудудига учирилган.
"Асоcий нишон — пойтахт Киев бўлди. Днепропетровск, Полтава, Сум, Николаев ва Киев вилоятлари ҳам ҳужумдан жабрланди", — деди Зеленский.
Президентга кўра, Киевда уй-жой инфратузилмалари жиддий зарар кўрган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимият ва қутқарувчилар ҳалокат оқибатларини бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.
Жабрланганлар ва кўрилган зарар миқдори тўғрисидаги маълумотлар янгиланмоқда.