Бугун 22 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украинадаги вазият яна БМТ Хавфсизлик кенгаши кун тартибида

Украинадаги вазият яна БМТ Хавфсизлик кенгаши кун тартибида

БМТ Хавфсизлик кенгашида Украинадаги вазият юзасидан навбатдаги муҳокама ўтказилади. Йиғилиш 24 август кунига белгиланган бўлиб, уни чақириш ташаббуси кенгаш таркибидаги Европа давлатлари томонидан илгари сурилган.

БМТнинг расмий тақвимига кўра, мажлис кун тартибидан «Украинада тинчлик ва хавфсизликни сақлаш» масаласи ўрин олган. Муҳокама Нью-Йорк вақти билан соат 15:00 да бошланиши режалаштирилган.

Даниянинг БМТдаги миссияси РИА Новостига маълум қилишича, Украина бўйича йиғилиш ўтказишни Хавфсизлик кенгашининг европалик беш аъзоси сўраган.

Эътиборлиси, муҳокама 24 август — Украина Мустақиллик кунига тўғри келади.

Киритилди: 22:56 21.08.2026. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!