"Хом хаёл қилиш бефойда: Россия ўзининг саноат қувватини қурол ишлаб чиқаришга сезиларли даражада йўналтирди, аскарларга ишчилардан икки баробар кўп маош тўланмоқда ва жанг майдонида уларнинг сони миллионга етади," - деди вазир.
Унинг айтишича, яқинда бўлиб ўтган асирлар алмашинуви "ижобий белги, аммо ўзимизни алдамайлик: уруш яқин орада тугамайди."
Ҳарбий ҳаракатларнинг якунланишини ёқлаб чиққан Таяни Путинга нисбатан босимни кучайтиришга чақирди. "Путинга бўлган босим икки баробар оширилиши керак, Россия уруш йўлидан воз кечиш кераклигини тушуниб етиши лозим," - дея таъкидлади у.