Украинадаги уруш “боши берк кўчага кириб қолган“ ва уни тўхтатиш керак, деб айтди таниқли республикачи, Флорида штати сенатори Марко Рубио. ОАВ уни Трамп маъмуриятидаги Давлат котиби лавозимига номзод сифатида тилга олмоқда.
"Менимча, украиналиклар Россияга қарши турганида ниҳоятда жасур ва кучли бўлишди. Аммо охир-оқибат, биз бу ерда молиялаштираётган нарса – бу чиқиб бўлмас вазиятга олиб келган уруш ва уни якунлаш керак. Ўйлайманки, бу ерда соғлом фикр юритиш лозим. Украинага мамлакатни қайта тиклаш учун 100 йил керак бўлади," – деди Рубио “Today” дастури эфирида.
У яна қўшимча қилишича, Трамп урушни тугатмоқчи, лекин бу уни “Путин мухлиси” қилиб қўймайди.
The Hill нашрининг хабар беришича, Рубио Трамп маъмуриятидаги эҳтимолий Давлат котиби сифатида кўриб чиқилмоқда.