Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Украинадаги уруш 2025-йил охирига келиб тугаши мумкин – Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)

Украинадаги уруш 2025-йил охирига келиб тугаши мумкин – Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)

Бундай кутилма Халқаро валюта жамғармасининг асосий сценарийсида келтирилган.

Шу билан бирга, ХВЖ таҳлилчилари ўз ҳисоботида “ноқулай омиллар” ҳақида ёзишган. Уларнинг фикрича, яқинда газ инфратузилмасига уюштирилган йирик ҳужумлар ва Покровск яқинидаги муҳим кўмир шахтасининг ёпилиши 2025 йилда Украинада иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатмоқда.

ХВЖ, шунингдек, жамғарма томонидан қўллаб-қувватланаётган EFF (Extended Fund Facility) дастури доирасида Киевга жами 10,1 миллиард доллар (9,3 миллиард евро) ажратилишини маълум қилди. Хусусан, кейинги транш доирасида Киевга бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 0,4 миллиард доллар (0,3 миллиард евро) ўтказилади.

Киритилди: 13:33 30.03.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!