Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Аш-Шараа Путинга Россия Сурия ҳудудидаги ҳарбий базаларини сақлаб қолиши мумкинлигини айтди

Аш-Шараа Путинга Россия Сурия ҳудудидаги ҳарбий базаларини сақлаб қолиши мумкинлигини айтди

Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

"Суриянинг ўтиш даври ҳукумати президенти Аҳмад аш-Шараа Россия президенти Владимир Путин билан Москвада ўтказган учрашувида Сурия ва Россия ўртасидаги аввалги барча келишувларга риоя қилишга ваъда берган. Бу Москванинг Суриядаги Ҳмеймим авиабазаси ва Тартус денгиз базасини сақлаб қолишини англатади", дея ёзмоқда агентлик манбаларига таяниб.

Ўз навбатида, Суриянинг янги ҳукумати Россия томонидан Башар Асадга содиқ кучларнинг қолган қисмини қайта қуроллантирилмаслигига кафолат олишга интилмоқда.

Шунингдек, аш-Шараа Россия Сурия армиясини модернизация қилиш жараёнида кўмак беришига умид қилмоқда.

Киритилди: 22:25 15.10.2025. Ўқилди: 1723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!