Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия билан музокараларда Европанинг нечта вакили қатнашмоқчи?

Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича Россия билан музокараларда Европанинг нечта вакили қатнашмоқчи?

Украинадаги можарони ҳал қилиш мақсадида Россия билан ўтказиладиган музокараларда Европанинг беш нафар етакчиси эҳтимолий вакиллар сифатида кўриб чиқилмоқда.

The Daily Telegraph газетаси хабар беришича, бу ҳақда нашр манбалари маълум қилган.

Музокараларда вакил сифатида қуйидаги раҳбарлар номзодлари тилга олинмоқда:

- Италия бош вазири Жоржа Мелони;
- Финляндия президенти Александр Стубб;
- Чехия президенти Петр Павел;
- Норвегия бош вазири Йонас Гар Стёре;
- Дания бош вазири Метте Фредериксен.

Қайд этилишича, Европа кенгаши раиси Антониу Кошта яқинда Брюсселда бўлиб ўтган учрашувда музокарачи бўлиш таклифини рад этган.

Газета маълумотларига кўра, сўнгги ойларда Европа пойтахтларида Россия билан мулоқот олиб бориш зарурати ҳақидаги муҳокамалар фаоллашган. Бунинг сабаби Европада АҚШ президенти Дональд Трамп Европа манфаатларини тўлиқ ифодаламайди, деган қарашнинг мавжудлигидир.

«Европа, энг аввало, россияликлар билан музокаралар олиб боришимиз кераклиги борасида якдилликка эришиш зарурлигини англаб етди», — деди нашр манбаларидан бири. Унинг қўшимча қилишича, энди «айнан қандай позицияни илгари суришимиз кераклиги бўйича ҳам якдилликка эришиш лозим».

The Daily Telegraph нашрининг яна бир суҳбатдоши Россия билан музокаралар учун, эҳтимол, бир гуруҳ давлат раҳбарлари танланишини айтган.

Унинг фикрича, бундай ёндашув мамлакатлар ўртасидаги рақобатнинг олдини олиш ва бирор номзоднинг рад этилиши хавфини камайтиришга хизмат қилади.

Киритилди: 10:00 23.10.2026. Ўқилди: 716 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!