2022-йил бошидан 2025-йил апрелигача 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган 6374 нафар россиялик Германиядан бошпана сўраб мурожаат қилган, бироқ улардан атиги 349 нафари қочқин мақомини олган, ўз ватанида яқинлашиб келаётган хавф туфайли қўшимча ҳимоя ҳуқуқини олган ёки депортация тақиқланган. Бу Германия Ички ишлар вазирлигининг чап партиядан Бундестаг депутати Клара Бюнгернинг сўровига жавобидан келиб чиқади.
Бюнгернинг суриштирувидан мақсад Берлин Россиянинг Украинага қарши агрессив урушида қатнашишни истамаган русларга қай даражада бошпана беришини аниқлаш эди.
Депутатнинг сўзларига кўра, собиқ канслер Олаф Шольцнинг 2022-йилда урушда қатнашмасликка интилаётган россияликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги ваъдаси фонида Германияда бошпана сўраб маъқулланган 349 та аризалар сони “уятли даражада паст”. Бу "амалга оширишга яқин ҳам эмас эди", деб таъкидлайди Бюнгер.
Бошпана сўровларининг аксарияти рад этилди ёки улар бўйича қарор қабул қилиш зарурати йўқолди – масалан, аризани кўриб чиқиш учун Европа Иттифоқининг бошқа давлати жавобгар бўлиши кераклиги маълум бўлди, дея таъкидлади Германия Ички ишлар вазирлиги.