Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Украинада ички кўчирилган шахслар ҳам ҳарбий хизматга чақирилади

Украинада ички кўчирилган шахслар ҳам ҳарбий хизматга чақирилади

Украинада 1-июндан бошлаб ички кўчирилган эркаклар — 25 ёшдан катта бўлган фуқаролар — бошқа эркаклар каби Қуролли Кучларга сафарбар қилинади.

Украина Олий Радаси депутати Елена Шулякнинг сўзларига кўра, 2024-йил март ойида мамлакатда расмий равишда рўйхатга олинган ички кўчирилган шахслар сони қарийб 5 миллион кишига етган. Улар орасида ҳарбий хизматга чақириладиган ёшдаги эркаклар сони эса очиқ манбаларда кўрсатилмаган.

Эндиликда сафарбарлик ёшидаги ички кўчирилган эркаклар вақтинчалик рўйхатдан ўтган манзили бўйича ҳарбий хизматга чақириш марказларига (Ташкилий-комплектлаш маркази – ТКМ, собиқ ҳарбий комиссариат) бориб рўйхатдан ўтишлари шарт. Ҳужжатларини йўқотган тақдирда ҳам бу мажбурият бекор қилинмайди. Шунингдек, улар яшаш манзили ўзгарганини 10 кун ичида маълум қилишлари лозим. Агар фуқаро аввалги яшаш жойига қайтишга қарор қилса, бу ҳақда кетишдан камида 3 кун олдин тегишли органларга хабар бериши керак.

2022-йил феврал ойидан буён Украинада умумий сафарбарлик эълон қилинган ва бир неча бор узайтирилган. 2023-йил 18-майдан бошлаб кучга кирган янги қонун сафарбарликни янада кучайтиради ва имкон қадар кўпроқ фуқарони армияга жалб этишга йўл очади. Ҳукумат ҳарбий хизматга чақириладиган ёшдаги эркакларнинг хизматдан бўйин товлашига йўл қўймаслик учун кескин чоралар кўрмоқда. Ҳарбий комиссариат ходимлари мунтазам рейдлар ўтказиб, куч ишлатиш орқали эркакларни ушлаб кетишмоқда, ҳатто соғлиғи яроқсиз бўлганлар ҳам армияга олинмоқда.

Шунга қарамай, сўнгги вақтларда Украина Қуролли Кучларини янги аскарлар билан таъминлаш суръати пасайган. Киев расмийлари эса армияда шахсий таркиб етишмовчилиги жуда оғир ҳолатга келиб қолганини тан олмоқда.

Киритилди: 13:13 01.06.2025. Ўқилди: 1016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!