Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни яна 90 кунга - 8 февралдан 9 майга узайтириш ҳақидаги қонунни имзолади.
Бу ҳақда Олий Рада сайтида хабар берилди.
15 январь куни парламент ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни узайтириш учун овоз берди.
Украинада бу ҳуқуқий режим тўлиқ миқёсли ҳарбий амалиётлар бошланганидан бери аллақачон 14 марта узайтирилган.