Бугун 7 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Украинада дон экспортидаги муаммо молиявий инқирозга олиб келиши мумкин

Украинада дон экспортидаги муаммо молиявий инқирозга олиб келиши мумкин

Financial Times нашри маълумотларига кўра, Украинанинг Қора денгиз орқали дон экспортидаги муаммолар мамлакат молияси учун жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Агар Украина портлари фаолияти тикланмаса, 2026 йил июнидан 2027 йил июнига қадар мамлакат камида 8 миллиард доллар экспорт даромадидан айрилиши мумкин. Бу ўтган йилги умумий экспорт тушумининг қарийб 20 фоизига тенг.

Украина бу йил 64 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилишни режалаштирган. Бироқ портлар ёпиқ қолса, маҳсулотни автомобиль транспортида ташиш харажатлари кескин ошади ва экспорт ҳажми сезиларли даражада камаяди.

Украина қишлоқ хўжалиги вазири Тарас Высоцкий портлар очилмаса, режалаштирилган маҳсулотнинг ҳатто ярмини экспорт қилишнинг ўзи омад бўлишини таъкидлаган.

Киритилди: 21:15 05.10.2026. Ўқилди: 461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!