Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский президент Владимир Зеленскийга Украина қўшинларининг Россиянинг Курск вилоятида олға силжиши ҳақида ҳисобот берди. Унинг ҳисоботига кўра, кун бошидан буён 100 дан ортиқ россиялик ҳарбий асирга олинган.
«Ҳозирги кун бошидан буён маълум йўналишларда қўшинлар 1 километрдан 2 километргача илгарилаб кетди. Суджа қишлоғида душманни қидириш ва йўқ қилиш ишлари якунланди. Кун бошидан буён душманнинг 100 дан ортиқ ходими асирга олинди», — деди Сирский.
Президент Зеленский алмашув фондини тўлдиргани учун бош қўмондонга миннатдорчилик билдирди. Илгари Зеленский Украина ҳарбийлари Россия ҳудудидаги 74 та аҳоли пунктини назорат қилишини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Мудофаа вазирлиги Украина қўшинларининг минтақада кейинги олдинга силжишини тасдиқламади.
WSJ Америка расмийларига таяниб, Россия Украина қўшинларининг Россия ҳудудига ҳужумига жавобан ўз қуролли кучларининг бир қисмини Украинадан олиб чиқаётгани ҳақида хабар берди.