Украина яна иккитагача Patriot ҳаво мудофаа тизимини олади. Улардан бирини Исроил Киевга топширади. Етказиб бериш ёзгача кутилмоқда.
The New York Times газетасининг ёзишича, гап эскирган моделлардан бири ҳақида кетмоқда. Уни таъмирлашдан кейин Киевга топшириш режалаштирилган.
"Шунингдек, Ғарб иттифоқчилари Германия ёки Грециядан яна бир Patriot ҳаво мудофаа тизимини топширишни ташкил этишни муҳокама қилмоқда," - дейилади нашрда.