Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Одесса мэрини Украина фуқаролигидан маҳрум қилди

Зеленский Одесса мэрини Украина фуқаролигидан маҳрум қилди

Украина президенти Владимир Зеленский Одесса мэри Геннадий Трухановни Украина фуқаролигидан маҳрум қилди.

Бундай қарор Украина Хавфсизлик хизмати томонидан тақдим этилган Трухановнинг Россия фуқаролиги ва Москва билан алоқаси борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қабул қилинган.

Амалдорга нисбатан тергов ҳаракатлари бошланган. Шу билан бирга, Одессани бошқариш учун янги шаҳар ҳарбий бошқармаси яратилмоқда, унинг раҳбарлиги ҳозирда Днепропетровск вилояти губернатори Сергей Лисакга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, Украинада шаҳар мэрлари маҳаллий аҳоли томонидан сайланади. Одесса ҳозирда Россия-Украина урушидаги Россиянинг асосий нишонларидан бири ҳисобланади.

Киритилди: 07:30 15.10.2025. Ўқилди: 1630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!