Бугун 15 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Собиқ депутат Олимжон Сулаймоновга қарши жиноят иши қўзғатилди

Собиқ депутат Олимжон Сулаймоновга қарши жиноят иши қўзғатилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқаро, 1964 йилда туғилган О.Сулаймонов (собиқ депутат)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро шу кунга қадар ИИО томонидан гумонланувчи тариқасида бир неча маротаба, чақирув қоғози орқали расман чақирилган бўлсада, терговга келишдан қасддан бўйин товлаб келган.

Шунга кўра, бугун 14 октябрь куни, О.Сулаймоновни қонуний асос билан, тергов жараёнига мажбурий келтириш чораси қўлланилди ва мавжуд жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шу ўринда, айрим ижтимоий тармоқ фаолларига, жиноят иши юритилаётган вақтда, интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали, тергов жараёнига таъсир ўтказишга уриниш жавобгарликни келтириб чиқариши ҳақида эслатиб ўтамиз.

Киритилди: Бугун 06:32. Ўқилди: 1212 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!