Украина пойтахтининг маркази ва бир қанча туманларида электр энергияси узилди.
Бу ҳақда Киев шаҳар ҳокимияти маълум қилди.
Маълумотларга кўра, Киевдаги электр иншоотларидан бирида тармоқнинг ҳаддан ташқари юкланиши туфайли муаммо юзага келган.
"Голосеевский, Шевченковский ва Печерский туманларида электр таъминоти қисман узилишлар содир бўлди”, — дейилади Telegram-каналдаги хабарда.
Шунингдек, электр таъминотидаги узилишлар туфайли айрим метро бекатларида қисқа муддатга кучланиш пасайгани, тизим захира қувватига ўтгани қайд этилди.
"Узилиш бир дақиқагача давом этди. Ҳозирда барча станциялар нормал режимда, метро эса узлуксиз ишламоқда", - дея таъкидлади маъмурият.
Маъмурият маълумотларига кўра, ҳозирда мутахассислар электр таъминотини тиклаш устида ишламоқда.