Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина: Харьковга Россия дронлари билан ҳужум қилинди

Украина: Харьковга Россия дронлари билан ҳужум қилинди

16 сентябрь, сешанба куни, Украинадаги Харьков шаҳри Россия Қуролли Кучларининг беспилотник (дрон) ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида уч киши жароҳатлангани маълум қилинди. Бу ҳақда шаҳар мэри Игор Терехов Telegram саҳифасида хабар берди.

Ҳужум ҳақида Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов ҳам маълумот берди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, Харьковнинг Слободской туманида душман дрони зарбаси қайд этилди. Ҳодиса натижасида ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар хизмати ва тез ёрдам бригадалари етиб боряпти», — деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Ҳужум вақтида дронлардан бири Слободской туманидаги Украина Миллий Фармацевтика университети биносига урилгани маълум қилинди.

Бу ҳақда Украина ОАВ шаҳар мэри Терехов, мамлакат ИИВ матбуот хизмати ва прокуратурага таяниб хабар берди.

Киритилди: 19:07 16.09.2025. Ўқилди: 1012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!