"Украина 2025 йил 1 январда расман Халқаро жиноий суднинг 125-мамлакатига айланди. Бу шуни англатадики, у ҳозирда ушбу халқаро шартноманинг тўлақонли иштирокчиси бўлиб, иштирокчи-давлатларга юкланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга. Улардан энг муҳими бюджетни тасдиқлашда, Рим статутига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритишда, судьялар, бўлажак прокурор ва унинг ўринбосарларини танлашда овоз бериш ҳуқуқидир, бу маълум даражада халқаро жиноят ҳуқуқининг келажагини шакллантиришга ёрдам беради", — деди ХЖС вакили Фади ал-Абдалла “Укринформ” агентлигига берган интервьюсида.
Украина Олий Радаси 2024 йил 21 август куни Рим статутини ратификация қилган эди.