Украина ва Россия Зеленский ҳамда Путиннинг учрашувини ўтказиш бўйича келишувга эришди — Туркия ташқи ишлар вазири.
Ҳоқон Фиданнинг маълум қилишича, бу келишув Истанбулда ўтган музокараларнинг учинчи босқичи доирасида муҳокама қилинган.
"Украина ва Россия етакчилари саммитини Туркияда ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Бунда музокаралар делегацияларининг роли катта. Мазкур масалани тобора пухтароқ муҳокама қилишимиз давомида, учрашувга тайёргарлик белгилари борлигини кўряпман", — дея қўшимча қилди Фидан.
Туркия ТИВ раҳбари, шунингдек, агар музокаралар давом этса, “оралиқ келишувга эришиш” мумкинлигига ишонч билдирди.