Бугун 5 сентябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украина ва Польша Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказишни режалаштирмоқда

Украина ва Польша Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказишни режалаштирмоқда

Украина ва Польша футбол бўйича Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш учун қўшма ариза бериши мумкин.

Бу ҳақда Politico Украина ёшлар ва спорт вазири Матвей Биднийга таяниб хабар берди. Унинг айтишича, Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун даъвогарлик қилиш имконияти энг яқин 2040 йилда пайдо бўлади. Шу сабаб тайёргарлик ишларини ҳозирдан бошлаш зарур.

Бидний мисол сифатида Украина ва Польша томонидан Евро-2012 мусобақасининг муваффақиятли ташкил этилганини келтирди.

Хабарда айтилишича, Польша томони ҳам бундай имкониятни муҳокама қилмоқда. Бироқ ҳозирча расмий ариза шакллантирилмаган.

Ўтган ёзда Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтган эди. Турнирда Испания терма жамоаси чемпионликни қўлга киритди.

Киритилди: 23:47 04.09.2026. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!