Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина ва Болтиқбўйи мамлакатлари ЕХҲТ саммитини бойкот қилмоқда

Украина ва Болтиқбўйи мамлакатлари ЕХҲТ саммитини бойкот қилмоқда

Украина ва Болтиқбўйи мамлакатлари Россия Федерацияси туфайли ЕХҲТ саммитини бойкот қилмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шимолий Македонияда 30 ноябрдан 1 декабргача бўлиб ўтадиган ишйиғилишда иштирок этиши керак, шунинг учун Украина, Латвия, Литва ва Эстония ташқи ишлар вазирлари қатнашишдан бош тортди. Уларнинг сўзларига кўра, Россия делегациясининг саммитдаги иштироки “Россия каби тажовузкорни бизнинг эркин давлатлар ҳамжамиятимизнинг қонуний аъзоси сифатида легитимлаштириш” ҳамда “Россия содир этаётган шафқатсиз жиноятларни камайтириб қўйиш хавфини туғдиради”.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Олег Николенко Россияни “ЕХҲТни доимий равишда йўқ қилишда” айблади ва “Россия 500 кундан ортиқ қамоқда қолаётган уч украиналикни – ЕХҲТ вакилларини ноқонуний ҳибсга олганини” эслатди.

Киритилди: 20:52 28.11.2023. Ўқилди: 2061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!