Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларда Украина учун хавфсизлик кафолатлари масаласи ҳал этилмай қолган — The Wall Street Journal.
Газета маълумотларига кўра, музокараларда Украинада сайловлар ўтказиш имконияти, шунингдек, Россия ҳамда Украина ўртасида ҳудудлар алмашинуви масалалари муҳокама қилинган. Учрашувда Киев учун хавфсизлик кафолатлари масаласи ҳам кўтарилган, аммо бу ҳал этилмаган.
Украина оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Киев Зеленскийнинг Трамп билан шахсий мулоқотини ташкиллаштиришни талаб қилмоқда.
Манбаларга кўра, Украина президенти АҚШ етакчиси билан муҳокама қилиш зарур бўлган бир қатор масалалар мавжуд, деб ҳисоблайди.