Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина ва АҚШ сулҳ тафсилотларини муҳокама қилиш учун Ар-Риёдда учрашди

Украина ва АҚШ сулҳ тафсилотларини муҳокама қилиш учун Ар-Риёдда учрашди

Америка ва Украина делегациялари Саудия Арабистони пойтахтида Украинадаги сулҳ параметрларини муҳокама қилишни бошлади. Бу ҳақда Киев делегацияси таркибига кирган Украина мудофаа вазири Рустем Умеров маълум қилди.

"Америка жамоаси билан учрашувни Ар-Риёдда бошладик. Кун тартибида энергетика объектлари ва муҳим инфратузилмаларни муҳофаза қилиш бўйича таклифлар мавжуд. Бугун биз бир қатор мураккаб техник масалаларни ҳал қиляпмиз – делегациямиз таркибига энергетика бўйича экспертлар, шунингдек, денгиз ва ҳаво кучлари таркибий қисмларининг ҳарбий вакиллари киради", — деб хабар берди Умеров Х ижтимоий тармоғида.

Ўз навбатида, Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков 24 март куни Ар-Риёдда россиялик ва америкалик экспертларнинг Украина бўйича маслаҳатлашувлари бўлиб ўтишини маълум қилди.

Киритилди: 23:30 23.03.2025. Ўқилди: 641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!