Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина ва АҚШ фойдали ресурслар бўйича битимни якунлаш ҳамда бож тўловларисиз савдони муҳокама қилди

Украина ва АҚШ фойдали ресурслар бўйича битимни якунлаш ҳамда бож тўловларисиз савдони муҳокама қилди

Украина ва АҚШ фойдали ресурслар бўйича битимни якунлаш ҳамда бож тўловларисиз савдони муҳокама қилди.

Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал АҚШ Молия вазири Скотт Бесcент билан Вашингтонда ўтказилган учрашув якунлари бўйича маълум қилди.

"Украина ва Қўшма Штатлар ўртасида эркин савдо ҳудуди устида иш бошлашга келишиб олдик", — деб ёзди Украина бош вазири.

Шмиганнинг сўзларига кўра, Вашингтон ва Киев ўртасида фойдали ресурслар бўйича битим юзасидан музокаралар давом этмоқда. Бесcент ушбу ҳужжатни иложи борича тезроқ имзолаш зарурлигини таъкидлади. Энди томонлар бу ҳужжатни “иқтисодий ҳамкорлик бўйича келишув” деб атамоқда.

18 апрел куни АҚШ ва Украина ушбу келишувни якунлаш ниятида меморандум имзолаган эди. Ўша пайтда Доналд Трамп бу келишув 24 апрелгача тузилиши мумкинлигини айтган эди. Денис Шмигал эса 26 апрелгача музокарачи гуруҳлар эришилган тараққиёт ҳақида ҳисобот беришини билдирди.

Киритилди: 16:40 24.04.2025. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!