Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Strong Cities” МЧЖ раҳбари қамоққа олинди.

“Strong Cities” МЧЖ раҳбари қамоққа олинди.

Қурилиш вазирлигидан сўнг Тошкент шаҳар ИИББ ҳам вазиятга ойдинлик киритди.

Пойтахт ИИББ маълум қилишича, фуқаро Т.Н. ва унинг шериклари 2021 йил 11 август куни “Strong Cities” МЧЖни ташкил этиб, зарур меъёрий ҳужжатларсиз ва тегишли рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритган.

Улар Олмазор туманидаги ер участкасини кўп қаватли уй қуриш учун таклиф қилиб, фуқароларни уй сотиб олишга ишонтирган. Яъни, қурилаётган уй учун банкда махсус ҳисоб рақами очмасдан, 2023–2024 йиллар давомида фуқаролар билан шартномалар тузиб, улардан катта миқдорда пул олган.

Ҳолат юзасидан фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи Т.Н. қамоққа олинган, тергов ишлари эса давом этмоқда.

Киритилди: 23:15 15.07.2025. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!