Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина ва АҚШ Берлиндаги музокараларнинг иккинчи раундини якунлади

Украина ва АҚШ Берлиндаги музокараларнинг иккинчи раундини якунлади

“Тинчлик режаси” муҳокамаси якунлагани ҳақида нашрга Украина президенти офиси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, музукаралар икки соатдан ортиқ давом этган. Томонлар ҳозирча музокаралар юзасидан изоҳ бермаган.

"Украина президенти Володимир Зеленский Германия президенти Франк-Валтер Штайнмаер билан учрашувга йўл олди. Шунингдек, 15 декабр куни Зеленскийни Германия канцлери Фридрих Мерц қабул қилиши кутилмоқда. Бундан ташқари, Украина президенти Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануел Макрон, NATO бош котиби Марк Рютте ҳамда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен каби бир қатор етакчилар билан ҳам музокаралар ўтказиши режалаштирилган", дейилади DW хабарида.

Киритилди: Бугун 19:45. Ўқилди: 458 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!