Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг айтишича, Эрон АҚШ ва Исроил билан қарама-қаршиликка бардош бера олади, аммо бу катта тикланиш харажатларини талаб қилади. У бу ҳақда 2 март куни TASSга берган шарҳида маълум қилди.
Сиёсатчидан Эрон ўз раҳбариятининг катта қисми ҳалок бўлган шароитда чидамлилик кўрсата оладими, деган савол сўралган.
Медведев Эронни Форс империясининг вориси ва қадимий цивилизация сифатида таърифлаб, «улар бардош беради, аммо тикланиш нархи юқори бўлади», деди. Унинг сўзларига кўра, бундай вазиятда жамиятнинг юқори даражадаги бирлашуви талаб этилади.
Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий мамлакат АҚШ ва Исроилга қарши кенг кўламли уруш олиб бораётганини ва раҳбари Хоманийнинг ўлими учун қасос олишини билдирган эди.
28 февраль куни Исроил–АҚШнинг Эронга зарбасидан сўнг, Islamic Revolutionary Guard Corps (Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси) Исроил нишонларига жавоб ракета ҳужумлари ҳақида огоҳлантирган. Шунингдек, Яқин Шарқдаги — БАА, Баҳрайн, Қувайт ва Қатардаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳам зарбалар берилгани айтилган.