Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина ўт очишни тўхтатишга тайёр

Украина ўт очишни тўхтатишга тайёр

Россия Федерацияси билан музокараларда Украина делегацияси раҳбари, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров Украина ўт очишни тўхтатишга тайёр эканлигини ва доимий равишда етакчилар даражасида учрашув ўтказиш тарафдори эканини таъкидлади.

Бу ҳақда Рустам Умеров ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Бугун Украина президенти топшириғини бажариш мақсадида Украина делегацияси Истанбулда. Музокаралар олдидан биз жамоа билан якуний тайёргарликни амалга оширдик. Биз адолатли ва барқарор тинчликка эришиш учун - бутун халқимизни, жумладан, Россияга ноқонуний равишда депортация қилинмаган болаларни қайтариш учун музокаралар жараёнини давом эттирмоқдамиз".

Умеровнинг қайд этишича, Украина ўт очишни тўхтатишга тайёр ва делегация “бунга эришиш учун ҳар бир, ҳатто энг кичик имкониятдан ҳам фойдаланади”.

"Ва бу мумкин. Ўт очишни тўхтатишнинг барча техник механизмлари яхши маълум. Ягона тўсиқ - Москванинг ноконструктив позицияси", - дея қўшимча қилди у.

Умеров, шунингдек, Украина доимий равишда етакчилар учрашувини қўллаб-қувватлаётганини таъкидлади.

"Биз бунга кеча тайёр эдик. Бугун тайёрмиз. Эртага эса тайёр бўламиз. Бундай учрашув ҳақиқий сиёсий тараққиёт йўлини очишга қодир. Россия ўз тайёрлигини намойиш қилиши керак", - дея чақирди у.

Киритилди: 10:00 24.07.2025. Ўқилди: 1838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!