АҚШ президентининг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог Fox News телеканалида чиқиш қилиб, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтган музокараларда Вашингтон ва Киев ўртасида Россия-Украина урушини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича 22 банддан иборат битимга эришилганини маълум қилди.
Келлогнинг айтишича, Украина ушбу битим доирасида фронтдаги мавжуд вазиятга кўра айрим ҳудудий муросаларга боришга тайёрлигини билдирган.