Бу ҳақда “BBC Рус хизмати” ва “Медиазона” нашри журналистлари очиқ манбалар асосида ўтказилган суриштирув натижасига кўра маълум қилди. Журналистлар ва кўнгиллилар жамоаси биргаликда 216 205 нафар россиялик ҳарбийнинг исмларини аниқлаган.
Аммо ҳали текширилмаган некрологлар тўпламида яна ўн минглаб исмлар мавжуд.
“Медиазона” ҳисоботида келтирилишича, ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг учдан икки қисми 100 мингдан кам аҳолига эга бўлган жойларда яшаган.
Шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида кўнгиллилар улуши ўсишда давом этмоқда. Айни пайтда улар барча тасдиқланган йўқотишларнинг 33 фоизини ташкил этмоқда. Аниқланган кўнгиллиларнинг ярмидан кўпи сўнгги бир ярим йил ичида ҳалок бўлган.